Кадрлар бўлими
Кадрлар бўлими бошлиғи
Файзуллаев Рустам Хамраевич
Тел.: +99871) 237-19-49
Email: r.fayzullaev@tiiame.uz
Кадрлар бўлими ўз иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунлари Фармон ва фармойилари, Олий Мажлиси қарорлари, Меҳнат кодекси, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруқлари, институт Кадрлар бўлими Низоми ва ҳар йили институт ректори томонидан тасдиқланган Кадрлар бўлимининг йиллик иш режасига мувофиқ юритади.
Институт кадрлар бўлими қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
- институт раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари билан “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га мувофиқ замонавий талабларга жавоб берувчи кадрлар тайёрлаш жараёни учун лаёқатли, юқори малакали, чуқур касбий билимга эга, илмий ютуқларга эришган ижодий-илмий салоҳиятли, юқори идрок ва ахлоқли ходимларни танлаш-саралаш, ишга қабул қилиш;
- профессор-ўқитувчи, ўқув-ёрдамчи ва маъмурий-хўжалик ходимларни меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилиш, бошқа лавозимга ўтказиш ва ишдан озод қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштиради;
- меҳнат дафтарчаларини сақлаш, тўлдириш, кадрлар бўйича белгиланган хужжатларни расмийлаштириш;
- таътилга чиқиш графикларини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш;
- меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини расмийлаштириш ва руйхатга олиш;
- рағбатлантириш ва мукофотлаш буйича маълумотларни ҳисобга олиш;
- ходимларга нафака белгилаш буйича хужжатларни тайёрлаш;
- хизмат сафарларини расмийлаштириш ва хизмат сафарлари буйича буйруқларни тайёрлаш;
- институт ходимлари бўйича маълумотлар базасини шаклантириш ва диомий янгилаб бориш;
- таълимнинг барча шакллари бўйича институт талабаларининг шахсий ҳужжатларини қабул қилиш, юритиш ва сақлаш;
- талабалар бўйича буйруқларни қайд этиш ва текшириш (қабул қилинганлиги, бошқа жойга ўтказилганлиги, тикланганлиги, талабалар сафидан чиқарилганлиги, рағбатлантирилганлиги ва бошқалар);
- битирувчилар ва талабалар сафидан чиқарилган талабалар шахсий ҳужжатларини белгиланган тартибда юритиш ва архивга топшириш;
- битирувчи талабаларга дипломларни расмийлаштириш, қайд этиш ва топшириш;
- Ҳар ойда туман бандликка кўмаклашиш марказига бўш иш ўринлари бўйича маълумотларни топшириш.
Интерактив хизматлар
Иш жойидан маълумотнома олиш
Олий маълумот дипломини тасдиқлаш
Боғланиш
Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қори Ниёзий кўчаси, 39-уй. Маъмурий бино.
Телефон: (+99871) 237-19-49, (+99871) 237-19-29
Факс: (+99871) 237-38-79
Электрон манзил: tiiamekadr@umail.uz, personnel@tiiame.uz